Тер Штеген "Барселона" умумий гуруҳ машғулотларига қайтди

Omonjon To`xtamirzayev
8 апр 2025
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген умумий гуруҳ билан машғулотларга киришди.

32 ёшли германиялик футболчи жароҳат туфайли жорий мавсумнинг каттагина қисмини майдон ташқарисида ўтказишига тўғри келди.

Манбанинг хабарига кўра, ҳимоячи Иньиго Мартинес ҳам кичик жароҳатидан фориғ бўлган ҳамда умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Marca