

"Улар ("Челси" мухлислари) ҳақиқатни ("Реал"га ўтиши) билмаса керак.
Мартда қарор қабул қилганман ва клуб рози бўлади деб ўйлаган эдим.
Трансфер амалга ошганидан сўнг қайтмадим ("Челси" машғулотига), чунки жамоани безовта қилмаган яхши деб ўйладим.
Афсусдаман, чунки "Челси"ни яхши кўраман. Англияда ўйнаш ёқади ва у ерда совринлар қўлга киритганимдан бахтлиман.
"Челси"нинг кўплаб мухлислари мени тушунади деб ўйлайман. Клуб биринчи тўртта баҳсда ғалаба қозонганидан хурсандман ва улар шу рухда давом этиб, АПЛ ғолиби бўлишади деган умиддаман" - дейди Куртуа.


