

«Ҳозирча ҳеч бир жамоа билан музокара олиб бормаяпман. Олдимизда катта мусобақа турибди, мақсадим — терма жамоамизни Парижда бўлиб ўтадиган мусобақага яхши тайёрлаш. Ҳозирда бошқа нарсаларни ўйлашга вақт ҳам йўқ», — деб фикр билдирди Тимур Кападзе.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳида Испания, Миср ҳамда Доминикан Республикаси термаларига қарши ўйнайди.



