"Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Тимур Кападзе штабида фаолият олиб борган беларуслик мутахассис Михаил Ерамчук миллий терма жамоада ҳам бош мураббийга ёрдам беради", – дейилади хабарда.
Аввалроқ Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин Ўзбекистон билан учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасини олдинда ЖЧ 3-саралаш босқичидан ўрин олган Қирғиз Республикасига қарши муҳим баҳс кутиб турибди. Учрашув 20 март куни "Бунёдкор" стадионида 21:00 да бошланади.
Изоҳлар