Тожикистон Президенти ФИФА ва ОФК раҳбарлари билан учрашди

Sherzod Nurmatov
2 май 2023
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон бугун, 2 май куни ФИФА президенти Жанни Инфантино ва ОФК раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифани қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон, Халқаро футбол ассоциацияси ҳамда Осиё футбол конфедерацияси ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, футболнинг тожик жамиятидаги ўрни, мамлакатда ушбу спорт турининг оммавийлиги, шунингдек, уни янада ривожлантириш бўйича Тожикистон ҳукумати ва футбол федерацияси томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Тожикистон футбол федерацияси