

"Белоттини сотишни хоҳламайман, нима учун мен буни қилишим керак? Андреа - ажойиб ҳужумчи, биз уни ўзимизда олиб қоламиз. Мен унинг учун жиддий таклиф келганда ҳам рад жавобини бердим.
Ҳали ҳеч ким 100 миллион евро таклиф қилмади, бундай ҳолда мен уни сотишга мажбур бўламан", - дейди клуб президенти.
Олдинроқ Белотти "Интер"да "Барселона"га ўтиши кутилаётган Лаутаро Мартинеснинг ўринбосар сифатида кўрилаётган эди.



