"Тоттенхэм" 3 йил деганда илк марта шундай натижа қайд этди

Mirjalol Normatov
4 oct 2024
"Тоттенхэм" Европа лигаси 2-турида "Ференцварош"ни мағлуб қилди, 2:1.

Анге Постекоглу шогирдлари барча турнирлардаги ғалабали сериясини 5 ўйинга етказди. Бунга қадар жамла АПЛда "Брентфорд"ни 3:1, МЮни 3:0 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, Англия Лига Кубогида "Ковентри"ни 3:1 ва Европа лигасида "Қорабоғ"ни 3:0 ҳисобида доғда қолдирганди.

"Тоттенхэм"да сўнгги бора бундай ҳолат 2021 йилда бўлган ва ўшанда жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью эди.

Лондонликларнинг навбатдаги учрашув 6 октябрь куни АПЛ доирасида "Брайтон" майдонида бўлади.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар