"Тоттенхэм" 30 млн евролик трансферни эълон қилди

Alisher
16 авг 2024
Франциялик вингер Уилсон Одоберт "Бёрнли"дан "Тоттенхэм"га ўтди.

19 ёшли футболчи "Тоттенхэм" билан 2029 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар шартнома имзолади. Одоберт янги клубида 28-рақам остида ўйнайди.

Одоберт ўтган мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этган.


AlisherМуаллиф
Манба: tottenhamhotspur.com