

Манбага кўра, футболчининг ўзи бошқа клубга ўтмоқчи. Троссард "Брайтон"нинг "Ливерпул"га қарши ўйинида (3:0) иштирок этмади.
Ҳужумчи 2019 йилдан бери "Брайтон"да тўп тепиб келади. 28 ёшли бельгиялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Transfermarkt портали ўйинчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Троссард 2022/23 йилги мавсумда "Брайтон" таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.



