"Тоттенхем" клуб ичидаги "кўрсичқон"ни изламоқда

Alisher Ostonov
12 apr 2025
"Тоттенхэм" лагерида "кўрсичқон" бор ва у ким бўлиши мумкинлиги ҳақида Анге Постекоглу "тасаввур"га эга.

Постекоглу жамоасидаги футболчиларнинг жароҳатлари ҳақидаги хабарлар ўйинлар олдидан пайдо бўлаётганини, бу эса рақибларга ушбу мавсумда ҳал қилувчи устунлик бераётганини пайқади.

Австралиялик мураббийнинг айтишича, клуб анчадан бери "маълумот сизиб чиқиши"ни ўрганмоқда ва айбдорни топишга яқин турибди.

"Бизнинг лагерда доимий равишда маълумот тарқатувчи кимдир бор. Қидирув доирасини торайтирдик. Биз бу масалани анча вақт ўргандик ва маълумот қаердан келаётгани ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлдик. Буни ҳал қиламиз", - деди мураббий.


Alisher OstonovМақола муаллифи
Қопқоқ: dailymail.co.uk

Изоҳлар

{ CHELSEA }
12 apr
Quloqlar hamma yerda bor...