"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Гехини кўзламоқда

Sherzod Nurmatov
10 фев 2023
Инглиз клуби "Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехини сафига қўшиб олмоқчи.

22 ёшли Гехи 2021 йилда "Челси"дан "Кристал Пэлас"га 18 млн фунт эвазига ўтган эди. Ҳимоя чизиғи вакили 2022 йил март ойида Англия терма жамоаси катталар жамоасида дебютини амалга оширди.

"Шпорлар" ёзда икки марказий ҳимоячи билан шартнома тузмоқчи. Гехи эса 45 млн фунт атрофидаги маблағ эвазига сотиш учун тайёр бўлиши айтилмоқда.

Гехи жорий мавсум "Кристал Пэлас" сафида 23 та расмий ўйинда майдонга тушди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail