"Тоттенхэм" Нагельсманни таклиф қилмоқчи эмас

Sherzod Nurmatov
13 май 2023
"Тоттенхэм" ҳозирда Юлиан Нагельсманни бош мураббий этиб тайинлаш ниятида эмас.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти мутахассисни ҳурмат қилади, аммо "Бавария"нинг собиқ мураббийи билан ҳеч қандай учрашув ўтказилмаган ва режалаштирилмаган. 

Лондонликлар вақтинчалик бош мураббий Райан Мэйсонни доимий асосда тайинлаш ҳақида ўйлашмоқда, шунингдек, "Байер"дан Хаби Алонсо ва "Бёрнли"дан Венсан Компанига қизиқиш билдиришмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports