"Шпорлар» сафига илк бор 2024 йилнинг январида "РБ Лейпциг"дан олти ойлик ижара асосида келиб қўшилган ва кейинчалик келишув яна бир мавсумга узайтирилган германиялик ҳужумчи жорий мавсумда 27 та ўйинда майдонга тушиб, атиги 1 та гол уришга муваффақ бўлди. "Тоттенхем" раҳбарияти мавсум охирида таркибни ҳужумчилар билан кучайтиришни режалаштирмоқда ва Вернер уларнинг узоқ муддатли режаларига кирмайди.
Вернерга яқин манбалар унинг ёзда "Лейпциг"га қайтишини, кейин эса бошқа вариантларни кўриб чиқишини кутмоқда.
Германиялик футболчига МЛСнинг "Нью-Йорк Ред Буллз" клуби қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt портали футболчини 15 млн еврога баҳоламоқда.
Изоҳлар