Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида нархи камида 1 миллионлик 4 футболчи бор!

Narzulla Saydullayev
27 jun 2024
Transfermarkt портали Ўзбекистон Суперлигаси ва Про лигасида ўйнаётган футболчиларнинг нархларини янгилади.

Энг кўп нархи кўтарилган футболчи македониялик Люпчо Дориев бўлди. Вингер "Сўғдиёна" ажойиб мавсум ўтказмоқда: бугунга қадар 11 та ўйинда "гол+пас" тизими бўйича 9+2 баллга эга. Унинг нархи 400 минг еврога кўпайди.

Нархи ошганлар рўйхатида иккинчи ўринда Бектемир Абдуманнонов қайд этилди. "Андижон" етакчисига айланиб олган футболчи 2 та гол урди ва 8 та ассист қайд этди. Абдуманноновнинг нархи икки бараварга ошди ва 500 минг еврога етди.

Акмал Мозговой ва Абдувоҳид Неъматов (иккиси – "Насаф"), "Олимпик" ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев, "Сўғдиёна" ҳимоячиси Ислом Қобиловнинг нархларига 200 минг евродан қўшилди.

Ислом Маматказин ("Андижон"), Азиз Тўлқинбеков ("Бунёдкор") ва Муҳаммадрасул Абдумажидов ("Пахтакор") каби футболчиларнинг нархи 175 минг евродан ошди. U-23 Осиё кубогида ажойиб ўйнаган "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг нархи эса 150 минг еврога кўтарилди.




Нархи энг кўп камайган топ-10 футболчилар:
1) Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор") - 200 минг евро;
2) Сильванус Нимели ("Сурхон") - 200 минг евро;
3) Шоҳруз Норхонов ("Нефтчи") - 150 минг евро;
4) Диёр Туропов ("Нефтчи") - 150 минг евро;
5) Жалолиддин Жумабоев ("Нефтчи") - 150 минг евро;
6) Михай Роман ("Нефтчи") – 125 минг евро;
7) Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор") - 100 минг евро;
8) Бобир Абдихолиқов ("Насаф") - 100 минг евро;
9) Ойбек Бозоров ("Насаф") - 100 минг евро;
10) Иброҳим Йўлдошев ("Навбаҳор") - 100 минг евро.




Суперлигада энг қиммат футболчи номини Одилжон Ҳамробеков ўзида сақлаб қолди. "Навбаҳор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосининг нархи ҳамон 1,2 млн евро. Қувонарлиси энди Ўзбекистон Суперлигасида нархи 1 миллион ва ундан кўп бўлган 4 нафар футболчи бор: Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой ва Хуршид Ғиёсовнинг нархи миллионга етди.

Уч нафар футболчининг нархи 900 минг евро – Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор") ва Люпчо Дориев ("Сўғдиёна"). Топ-10'ни нархи 850 минг евро бўлган футболчилар якунлаб беришди – Жасур Жалолиддинов ("Нефтчи"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор") ва Жамшид Искандеров ("Навбаҳор").



Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Jamshid Abdusamadov
27 jun 2024
Тулкинбеков уйинчими
Бахтиёр Ашуров
27 jun 2024
Рўзиқул шунақа қимат баҳо иккита тенг кучлий таркиб биланам. Қанақадир йўқотишлар ва чарчоқ ҳақида ваъз ўқийди. Буни ўрнига бошқаси бўлганидами. Аллақачон рақибларидан 5 - 6 очко ўзиб кетган бўларди!
Рахматилло Исманов
27 jun 2024
Бектемир Абманнонов, Маматказин, Фарход Сохибжонов ва Шерзод Эсановлар Андижонда порлашяпти. Энди эса улар сафига Турдимуродов кушилди! Ёш таркиб Андижонда!
Davronbek Abduvaliev
27 jun 2024
Хааа яхши.
solt kembel
27 jun 2024
?????