Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ризеспор" клуби ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқуловнинг нархи 200 минг еврога ошди ва 1,7 миллион еврога етди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Сивасспор" клуби вакили Азизбек Турғунбоевнинг нархи эса ўзгаришсиз қолди – 1 миллион евро.
Бу мавсум Алиқулов "Ризеспор" сафида 15 та ўйин ўтказди ва 3 та гол урди. Турғунбоев ҳисобида эса "Сивасспор" сафидаги 16 та баҳс ва 3 та ассист бор.
Изоҳлар