

Бу маълумотни нуфузли инсайдер Фабрицио Романо эълон қилди. Манбага кўра, Триппьер "Ньюкасл"ни эркин агент сифатида тарк этади — қарор қабул қилиниб бўлинди.
Қайд этилишича, футболчи бутсаларини михга илишни режалаштирмаяпти ва фаолиятидаги янги чақирувни қабул қилишга тайёр. Триппьер 2022 йилдан бери "Ньюкасл" шарафини ҳимоя қилмоқда.
У жорий мавсум барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг нархини икки ярим миллион еврога баҳоламоқда.


