Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди

Sherzod Nurmatov
15 jul 2025
У клубни тиббий бепарволикда айбламоқда.

"Манчестер Юнайтед" собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда "Бёрнли" шарафини ҳимоя қилаётган Аксель Туанзебе ўзининг собиқ клубига қарши Олий судга даъво аризаси киритди.

Манбага кўра, у МЮни тиббий маслаҳат туфайли эътиборсизликда айбламоқда. Бу қандай консультация бўлгани ҳозирча номаълум.

Конго ДР терма жамоасининг 27 ёшли футболчиси жароҳатлар туфайли "Юнайтед" сафида бор-йўғи 37 ўйинда майдонга тушган. У 2017 йилнинг январида асосий таркибда дебют қилган ва 2023 йилнинг сентябрида "Ипсвич"га қўшилган.

Туанзебе "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти давомида ижара асосида "Астон Вилла, "Наполи" ва "Сток Сити" жамоаларида ўйнаган. У ўтган ой эркин агент сифатида "Бёрнли"га ўтганди.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: The Telegraph

Изоҳлар