Учрашувда ҳисобни 33-дақиқада Женк Тосун очди. 2-тагм бошида эса мезбонларнинг россиялик легионери Магомед Оздоев гол уриб, мувозанатни тенглаштирди. Отабек Шукуров 69-дақиқада Андреа Бертолаччи ўрнига захирадан баҳсга қўшилди. Учрашувда эса ҳисоб бошқа ўзгармади.
Андреа Пирло шогирдлари очколарини 23 тага етказиб, мусобақа жадвалида 10-ўринда бормоқда. “Бешиктош” эса 39 очко билан 4-поғонада турибди ва пешқадам “Галатасарой” билан фарқ 9 баллни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, фотиҳликлар кейинги турни 4 февраль куни сафарда “Анкарагуджу”га қарши ўтказади.
Изоҳлар