

"Ўйинчиларнинг клуб алмаштириш жараёни ҳаммада ҳар хил бўлади. Баъзан янги муҳитга мослашиш учун кўп вақт талаб қилинса, баъзилар жуда тез мослашиб кетишади.
Биз қила оладиган ягона иш — уни қўллаб-қувватлаш. У нималарга қодирлигини аллақачон исботлаган. Кайни ақлли, камтар ва истеъдодли йигит сифатида танийман. Хаверц тез орада ўзини кўрсатишига ишонаман", деди германиялик мутахассис.



