Тузатиш: Ёшларимиз Панамага ютқазишмаган

Tolibjon Qosimov
24 май 2015
30 май куни Янги Зеландияда старт оладиган ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси пойтахт Велингтон шаҳрида яна бир кичик мундиал иштирокчиси Панама терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Аввалроқ ушбу ўйинда ёшларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бергани ҳақида хабар берган эдик. Маълум бўлишича, ушбу учрашув аслида 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан ўз якунига етган. Демак, Равшан Ҳайдаров шогирдлари мундиал олдидан ўтказилган сўнгги назорат беллашувида дуранг қайд этишди.
Терма жамоамиз таркибида голларни Элдор Шомуродов ҳамда Сардор Азимовлар киритишган. Учрашув якунлангандан кейин эса келишувга кўра, жамоалар пенальтилар сериясида ҳам куч синашиб кўришган. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5:3 ҳисобида ғалаба қозонган.


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Панама ёшлари билан ўйинни мана шу таркибда бошлашди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia