U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистони, Хитой, Таиланд билан бир гуруҳдан жой олди

Iskandarov Abdulaziz
23 jan 2025
Аввал хабар берганимиздек, Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида U-17 Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуйида барча гуруҳлар аниқ бўлиб улгурди. Вакилларимиз гуруҳда Саудия Арабистони, Таиланд, Хитой билан куч синашади. 

"А" гуруҳи

1. Саудия Арабистони

2. Ўзбекистон

3. Таиланд

4. Хитой


"B" гуруҳи 

1. Япония

2. Австралия

3. Вьетнам

4. БАА


"С" гуруҳи

1. Корея Республикаси

2. Яман

3. Афғонистон

4. Индонезия


D” гуруҳи

1. Эрон

2. Тожикистон

3. Ўмон

4. КХДР

Маълумот ўрнида, ОФК жамоаларни саватчаларга ажратишда сўнгги учта Осиё кубогида (Ҳиндистон-2016, Малайзия-2018 ва Таиланд-2023) эришилган натижаларни ҳисобга олган.

Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2025-йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.


Iskandarov AbdulazizМақола муаллифи
Муқова: Championat.asia

Изоҳлар

насрилло
23 jan
Аваз бердикулов Куръани утказса узбекистонда утказса хам булар эканку хаммани овора килмай!!!
Oybek Haydarov
23 jan
Шунда 2урин хам чикади тугрими
REAL MADRID
23 jan
Энг яхши 8 та жамоа эмас, 4 та жамоа ЖЧда иштирок этади, админлар!
Акрамжон Халилов
23 jan
Ана шу мусобақада Европадан скаутлар келади албатта, шунинг учун аввало йўлланмани олиб кейин гуруҳдан чиқа олишса ва ҳеч бўлмаганда 1/4 финалгача етиб боришлари зарур.
БЕК@
23 jan
Демак 2-ўрин ҳам чиқади