Чорак финалнинг сўнгги баҳсида Тожикистон U-17 термаси Корея Республикасига қарши баҳс олиб борди.
Учрашувда дастлаб кореяликлар ҳисобни очишди. Шундан сўнг Иброҳимзода ва Назриев голлар уриб, Тожикистонни олдинга олиб чиқди. Бироқ баҳснинг 90+9 дақиқасида Корея Республикаси вакили Жеонг пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни 2:2 кўринишга келтирди. Пенальтилар сериясида эса омад кореяликлар томонида бўлди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ярим финал жуфтликлари:
Ўзбекистон — КХДР
Корея Республикаси — Саудия Арабистони.
Изоҳлар