U-17 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон ўсмирлари йирик ғалаба билан бошлашди

Tolibjon Qosimov
23 oct 2024
Бугун Хитой Тайпейи мамлакатида U-17 Осиё кубоги саралаш босқичининг илк тур учрашувларига старт берилди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ислом Исмоилов бошчилигидаги Фаластинга қарши баҳс олиб боришди ва 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Биз жой олган саралашнинг "E" гуруҳида шунингдек Хитой Тайпейи ва Ироқ U-17 терма жамоалари ҳам жой олишган. Гуруҳдаги барча учрашувлар Хитой тайпейида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 2-турдаги ўйинини 25 октябрь куни мезбон Хитой Тайпейига қарши ўтказади.

U-17 Осиё кубоги саралаши

23.10.2024

"Фу Жен" стадиони, Хитой Тайпейи

Ўзбекистон U-17 - Фаластин U-17 3:0

Бош ҳакам: Муҳаммад Аҳмад Ал Мазед (Қатар)

Голлар: М.Баҳодирхонов (А.Шукуруллаев) 11, Н.Сарсенбоев (С.Содиқов) 47, С.Ҳасанов (Ж.Рустамов) 77

Ўзбекистон U-17: 12.Нематуллоҳ Рустамжонов, 2.Ҳожиакбар Юсуфбоев, 4.Мўминхон Баҳодирхонов, 5.Амирхон Муродов, 7.Садриддин Ҳасанов, 9.Нурбек Сарсенбоев, 11.Сайфиддин Содиқов, 14.Беҳруз Саидмуродов, 15.Муҳаммадали Мусахонов, 18.Абубакир Шукуруллаев, 19.Азизбек Эримбетов.

Захира: 1.Иброҳим Шокиров, 21.Баҳодир Избосканов, 3.Сардорбек Тўлаганмирзаев, 6.Миразиз Абдукаримов, 8.Оятилло Қайтмасов, 10.Муҳаммад Хабибуллаев, 13.Муҳаммадризо Парпиев, 16.Элдор Наимов, 17.Жамшид Рустамов, 20.Сардорбек Файзуллаев, 22.Абдусамад Саидов, 23.Амирсаид Камолхонов.

Огоҳлантиришлар: А.Муродов 28 - Ёсир Мансур 39

Бош мураббий: Ислом Исмоилов

Эслатиб ўтамиз, U-17 Осиё кубогига саралашнинг 10та гуруҳида ғолиб чиққан жамоалар ва 5та энг яхши иккинчи ўрин эгалари йўл олишади.

U-17 Осиё кубоги-2025 кейинги йилнинг 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.




Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Муқова: Championat.asia

Изоҳлар

Барса1970
23 oct 2024
Тожиклар 33 0 га ютганда бизники хам йирик хисобми
Tigr
27 oct 2024
Boshlanishi yomonmas
Samar O'ralov
23 oct 2024
Bu Falastinliklar 25 yoshga o'xshaydiyu
Dilmurod Umarov
25 oct 2024
Kelasi o'yinlarda ham yirik hisoblarda g'alaba qozonish nasib etsin terma jamoamizga
Muzaffar-1985
23 oct 2024
MALADES BOLLA