U-20 жаҳон чемпионатининг энг қиммат 5 нафар футболчиси

Оқил Абдубарноев
16 may 2023
Ушбу номлар сизга таниш бўлса керак.

Хабарингиз бор, 20 майдан 11 июнга қадар Аргентина яшил майдонларида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилади. Кичик мундиалда олти қитъадан сараланган кучли терма жамоалар баҳс олиб боради. Шу жумладан, шаклланиб бораётган ёш иқтидор эгалари ҳам ўзларини намойиш этиш пайида бўлишади. Албатта, уларнинг аксарияти ёш бўлишига қарамай, етакчи клубларда ўрнини топишга улгурди ҳамда қимматбаҳо ўйинчига айланди. Мундиал старти арафасида турнирнинг энг қимматбаҳо беш футболчиси билан таништириб ўтишга ҳаракат қиламиз.

U-20 жаҳон чемпионати: иштирокчилар, стадионлар, чипталар

5. Маркиньос (Бразилия)

Трансфер нархи — 12 миллион евро

"Арсенал"га тегишли бўлган бразилиялик ўнг қанот вингери айни дамда мамлакатнинг бошқа клуби — "Норвич"да ижара асосида тўп тепади. Бақувват жуссага эга ҳамда чап оёқда хавфли зарбалар йўллаш қобилиятига эга футболчи турнир давомидаги ҳаракати билан "канонирлар" учун ҳам муҳим футболчи эканлигини исботласа, ажабмас.


4. Алекс Скотт (Англия)

Трансфер нархи — 14 миллион евро

"Бристоль Сити" марказий ярим ҳимоячиси клубдаги дебютини 2021 йилдаёқ амалга оширишга улгурди ва бугунги кунда жамоанинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланди. Баланд бўйли футболчи майдон марказида ўйнашига қарамай, алдамчи ва нозик ҳаракатлар амалга оширишдан чўчимайди, бу эса жамоасига жамоасига хавфли вазиятлар яратишда қўл келади. Шунингдек, у тезкорлик ва шерикларини қулай вазиятларга олиб чиқишда ҳам моҳир саналади. 


3. Карни Чуквуэмека (Англия)

Трансфер нархи — 15 миллион евро

"Челси"нинг умидили марказий ярим ҳимоячиси ҳозирданоқ кўпчилик футбол ихлосмандлари учун танилишга улгурди. 19 ёшли йигитчанинг узун оёқлари унга рақибларини ортда қолдиришда ҳамда тўп учун курашда ёрдам беради. Қолаверса, у "Астон Вилла"да ҳам етарлича тажриба тўплашга улгурган. Инглизлар "Погба"сининг дриблингларидан бўлажак мундиалда ҳам баҳраманд бўлишимиз аниқ. Майдон марказида Чуквуэмека–Скотт жуфтлиги рақиб жамоаларга ҳақиқий бошоғриқ бўлади.


2. Маркос Леонардо (Бразилия)

Трансфер нархи — 15 миллион евро

"Сантос"нинг 9-рақамли "Роналдо"си рақиб жарима майдонида дарвозабонларга улкан хавф туғдира олади. Айниқса, марказий ҳужумчи бирга-бир вазиятлардан максимал фойдаланишга ҳаракат қилади. Тез орада мундиал тўпурарлари рўйхатида Леонардони кўришимиз мумкин. 


1. Андрей Сантос (Бразилия)

Трансфер нархи — 15 миллион евро

"Челси"га тегишли ярим ҳимоячи ҳозирда вояга етган "Васко да Гама"да ижара асосида ўйнайди. Сантос тезлик ва курашувчанлик билан бир қаторда иккинчи қаватда ҳам фаол ҳаракатланиш хусусиятига эга. Қолаверса, қўшни мамлакат яшил майдонлари унинг учун бегона эмас.

МундиалГАЧА. Смоллинг, Айю, Триппьерга қарши ўзимизнинг Каримов, Нагаев, Қувватовлар ёхуд Миср-2009 Жаҳон чемпионати

U-20 жаҳон чемпионати статистикаси: Марадона, Месси ва Ҳоландлар нима каромат кўрсатган?


Оқил АбдубарноевМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

João Félix
17 may 2023
Lonardo yomonakan lekin umuman Braziliya yaqqol favarin bo'sa kere bolla kuchliku
????????????????????????
16 may 2023
Malumotlarga qaraganda Biraziliya bizning katalar Termasidan kuchli kòrinadi bizdi yoshlar jamoa birazilya bilan finalda uynarkanda yoshlarimizga omad????????????
????????????????????????
16 may 2023
Malumotlarga qaraganda Biraziliya bizning katalar Termasidan kuchli kòrinadi bizdi yoshlar jamoa birazilya bilan finalda uynarkanda yoshlarimizga omad????????????
GALABA Bizni take etmasin
16 may 2023
Бизани боллар хар бири 1000000000 факат сумда!
Azizbek
16 may 2023
Нега Аргентиналик Суле йук. Булардан кура кимматрокку