Чефериннинг фикрича, Родри бу мукофотга лойиқ эди.
"Албатта, Родри бунга лойиқ эди. У Евро-2024да ғолиб чиққан Испания жамоаси ва сўнгги йилларда деярли ҳамма нарсани ютган "Манчестер Сити"нинг юраги эди. У ҳужумчилардан камроқ гол уради ва шунинг учун оддий мухлисларга унчалик кўринмайди, бироқ мутахассислар уни қадрлашади", – деди Чеферин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Олтин тўп" учун курашда фаворит ҳужумчи Винисиус Жуниор бўлганди. Мукофотни охир-оқибат Родри қўлга киритган ва "Реал" делегацияси ҳатто Париждаги маросимга боришдан бош тортган эди.
Изоҳлар