УЕФА Про лицензиясига эга мутахассис "Одил Аҳмедов" футбол академиясида

Iskandarov Abdulaziz
2 feb 2022
Мамлакатимизга хорижлик мутахассислар келиши давом этади

УЕФА Про лицензиясига эга мутахассис Юрий Свирков эндиликда "Одил Аҳмедов" футбол академиясида фаолият олиб боради. Унинг вазифаси маҳсус дастур асосида болалар мураббийларини ўқитиш ва янги даражага олиб чиқишдан иборатдир. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур мураббий бир неча ой олдин пойтахтимизда мураббийлар учун семинар ўтказган ҳолда, ўз маслаҳатларини берган эди. 

Одил Аҳмедов болалар футболининг янги халоскори(ми)?

Эслатиб ўтамиз, кеча Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоаси бош мураббийи Владимир Белявский ҳам келаётганини маълум қилган эдик. Свирков душанба кунидан меҳнат фаолиятини бошлади.

Эшитдик-да! "Энергетик-БГУ" бош мураббийи лавозимини тарк этди ва Ўзбекистонда иш бошлайди

 Қуйида бугунги машғулотдан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин. 


Эшитдик-да! "Энергетик-БГУ" бош мураббийи лавозимини тарк этди ва Ўзбекистонда иш бошлайди


Iskandarov AbdulazizМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Yawasin Òzbekiston
2 feb 2022
Odil Ahmedovga Alloh madad bo'lsin
Chelsea England
2 feb 2022
Mourinyu, Gvardiola, Babayanlarni ham oling Odil aka
Хакикатгуй
2 feb 2022
Олиб келиш керак булмасам футболимиз ривожланмиди. Муррабийларга хам ургатсин пулга битиришади укув курсларини кейин футболимиз ривожланмаган юрувради. УЗИ жамоаларимизда 1 бош муррабий ва 1 та ердамчи булса булди. Дарвозабонлар муррабийи хам керак эмас. Хамма жамоаларимизда 4-5 талаб ердамчи муррабийлар бор улар нима иш килишади хайронман. Жамоаларимиздаги уйинда тактика йук.
Nanay
2 feb 2022
Отанга Рахмат Одил ука келажакда албатта мевасини курасан.
Шухрат Эргашев
2 feb 2022
Аввал хам ёзганман, худо хохласа Узбек футболи Жахон футболида "катта портлаш" килади, насиб килса, худдики Туркия МТЖ ЖЧ 2002 да килган натижасидек.