УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум

Sherzod Nurmatov
26 jul 2024
УEФА Суперкубоги доирасидаги "Реал" – "Аталанта" учрашувига швейцариялик Сандро Шерер бош ҳакам этиб тайинланди.

Унга ҳамюртлари Стефан де Алмейда ва Йонас Эрни ёрдам беришади. Захира ҳаками Николай Балакин (Украина), VAR – Бастиан Данкерт (Германия), AVAR – Федайи Сан (Швейцария) ва Кристиан Дингерт (Германия) бўлади.

Ўйин 14 август куни Варшавада бўлиб ўтади.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: uefa.com

Изоҳлар

mirabzal
27 jul 2024
реалга омад