

Ўзбекистонлик Бобир Абдихолиқов фаолият олиб бораётган Львовнинг "Рух" клуби сафарда "Колос"га қарши майдонга тушади.
Айни пайтда "Рух" 10 очко билан мусобақа жадвалининг 13-поғонасида бормоқда. "Колос" эса 22 очко жамғарган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турибди.
Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланадиган мазкур баҳсда Бобир Абдихолиқов дебют қилиши мумкин.




