Улуғбек Бакаев: "Бунёдкор" ғалабани кўпроқ истаган шекилли, омад уларга кулиб боқди"

Mirjalol Normatov
4 apr 2025
Суперлига 4-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" (0:2) баҳсидан сўнг бухороликлар устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда тенгма-тенг ўйин бўлди. Танаффусгача яхшироқ ўйнадик деб айта оламан, иккита гол уришимиз ҳам мумкин эди. Реализация масаласида оқсадик. Иккинчи бўлимда эса "Бунёдкор" футболчилари кутишда давом этишди ва якунда гол уришди. Биринчи голни рикошетдан, кейингисини эса бурчак зарбасидан сўнг ўтказиб юбордик. Жамоамга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Биз яхши ўйнадик, аммо вазиятлардан фойдалана олмаганимиз туфайли панд едик. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман" - дея фикр билдирди Улуғбек Бакаев ўйин ҳақида.

- Бугун "Бухоро" ўз вазиятларидан яхши фойдалана олмадими ёки "Бунёдкор" яхши ҳимояландими? Ўйин натижасига қайси фактор кўпроқ таъсир қилди деб ўйлайсиз?

- Икки тенг жамоалар майдонда эди. Икки жамоа ҳам тартибли ўйин намойиш этди, аммо бу футбол. Рикошет рўй берган вазият бизга таъсир қилди. Бу омадсиз ҳолат бўлди, холос. "Бунёдкор" ғалабани кўпроқ истаган шекилли, омад уларга кулиб боқди.

- Ўтган мавсум "Бухоро" сафида Артём Филипосян, Виталий Денисов ва Жасур Ҳасанов каби тажрибали, аммо ёши катта футболчилар ўйнаганди. Жорий мавсумда эса Равшан Хайруллаев, Жавоҳир Рўзиев каби ёш футболчилар асосий таркибдан жой олишмоқда. Жорий мавсум стартидан аввал жамоани ёшартиришга қарор қилдингизми?

- Мен футболчиларнинг ёшига қарамайман. Ким менинг талабларимга жавоб берса, ўша футболчи ўйнайверади. Ёш ва паспортнинг аҳамияти йўқ. Биз билан бирга бўлган йигитларга катта раҳмат айтаман, улар биз билан бирга бўлишди. Ёш футболчилар эса ўйин амалиётига эга бўлишга лойиқ эканлигини кўрсатишмоқда.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Жахонгир-9
5 apr
Бекорга машшоклар айтмаган: " Ўз уйинг ўлан тўшагинг" Бухоро рахбарияти Ўз стадионига эга булмас экан мағлубиятлар ёнма ён юраверади.Уларни тан олишга мажбур.Айб Мураббийда хам ўйинчиларда хам эмас.Ўз уйи,Ўз мухлислари каршисида ўйнаган жамоа барибир маъсулиятни хис килиб ўйнайди.Бунга мисол Кечаги Сурхон.Бошкаси барчаси бўлмагур гаплар.Тренер,Тошкандаги стадион. Бунёдкор Ўз уйида ,мухлислари каршисида ўйнади ва ютди-Тамом.
Жахонгир-9
5 apr
Хар қандай дамоага-Ўз майдонида ўйнаш 51 фоиз устунлик беради.
=JAGUAR=
4 apr
Хожибой айтганидай "Демак сен йерни чуқурроқ ковламагансан"
Fast TV
4 apr
Улуғбек ака Сизга ҳурматим баланд, лекин Бухоро ҳам уни раҳбарию мухлислари ҳам Сизни уровениздаги клуб эмас!
Жалоладдин Мухаммадович✈
4 apr
Савол профессионал жамоа футбол майдон танлайдим