“Ухань Чжоэр” Чиро Феррарани истеъфога чиқарди

Aslanov Jasurbek
21 мар 2017
Хитойнинг “Ухань Чжоэр” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Чиро Феррарани истеъфога чиқарди.

Бу ҳақда Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди. Ўз вақтида “Наполи”, “Ювентус” клубларида тўп тепган Италия терма жамоасининг собиқ устози “Ухань Чжоэр”ни 2016 йилнинг 5 июль куни қабул қилиб олганди.


“Ухань Чжоэр” Хитой чемпионатининг иккинчи дивизион клуби ҳисобланади. Жамоа 50 ёшли мутахассис қўл остида дастлабки икки турда бир очко жамғарди. 



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport