

"Нима ҳам дердим, ўзимиз мағлуб бўлдик. Ўйинимиз қандайдир тушунарсиз бўлди, ўхшамади. Рақиб учта зарба берди ва шунча гол урди. Тўғри ўйнамаганимиз ҳисобига мағлубиятга учрадик.
Кубокни қайси босқичда тарк этиш аламли бўлса-бўлмаса майдонга чиқиб ўйнашимиз керак эди. Мавсум шуни тақозо этди. Хурсанд қиладиган томони мавсумни ниҳоясига етказиб олдик.
Клубда ярим йилдан бери бош директор йўқ. Унинг кимлигини билмаймиз, кўрмаганмиз. Шундай бўлсада биз ўйнадик.
Жамоада ким раҳбарлигини ҳам билмаймиз. Нималар бўлаётганини ҳам тушунмаяпман. Ҳеч ким йўқ, кўрмаяпмиз ҳам. У ким? Айтадиган ҳеч қандай гапим йўқ",- дейди Вадим Абрамов.



