Ван Марвейк: "Ғурурли мағлубият"

Mirjalol Normatov
16 июн 2018
ЖЧ-2018нинг 1-тури доирасида Францияга қарши учрашувдан кейин Австралия термаси бош мураббийи Берт ван Марвейк ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ғурур ва алам. Бугун яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Ҳеч ким бизникилар Францияга бундай қаршилик қила олади деб ўйламаганди. Шундай вазиятлар бўлдики, рақиблардан устунлик қила олдик. Буни французларнинг ўзи ҳам айтишди. Улар тасодифий гол уриб, ҳисобни 2:1га етказгунга қадар бизда бир неча яхши вазиятлар бўлганди. Биз ўйинга тузган режамизнинг 95 фоизини амалга ошира олдик. Дурангга лойиқ эдик", - деди ван Марвейк.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: footballhd.ru