ESPN хабарига кўра, "Ливерпуль" ўтган мавсум VAR хатоларидан энг кўп жабрланган АПЛ жамоалари қаторига киради. Англия Премьер-лигаси ўйинларидаги асосий воқеалар бўйича комиссия шундай хулосага келди.
VAR ҳакамлари "Ливерпуль", "Брайтон" ва "Ноттингем Форест"га қарши ўйинларда 4 та хатога йўл қўйишди. Бу лигадаги энг юқори кўрсаткич.
Қарама-қарши рейтингни "Астон Вилла", "Шеффилд Юнайтед" ва "Ньюкасл" бошқариб турибди. VAR ҳакамлари уларнинг фойдасига 3 та хато қилишди.
Изоҳлар