Венгер 2018 йилдан бери илк бор “Арсенал” стадионига келди

Eldor Akmurzayev
27 дек 2022
АПЛ 17-турида “Арсенал” ўз майдонида “Вест Хэм”ни 3:1 ҳисобида енгиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади.

Мазкур баҳсни кузатиш учун Арсен Венгер келди. У 2018 йилдан бери илк бор “Эмирейтс”га ташриф буюрди.

Венгер 1996-2018 йиллар давомида “тўпчилар”га устозлик қилган. У жамоа билан уч бор Англия чемпионлигини (1997/98, 2001/02, 2003/04) қўлга киритган ва 7 мартадан Кубок ҳамда Суперкубокда ғолибликка эришганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: GFFN