

Тимо Вернер Англияда ишончсиз мавсумни ўтказди ва Ромелу Лукакунинг "Челси"га келиши билан немис ҳужумчисининг таркибда пайдо бўлиш имконияти янада пасайди. Хабарга кўра, Вернер ёзги трансферлар вақтида "Интер"га ўтиш имкониятига эга бўлган, бироқ 25 ёшли футболчи ушбу вариантдан воз кечиб, "Челси"да қолишга қарор қилган.
Форвард "Челси" сафида барча мусобақаларда 55 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урган ҳамда 15 та голли узатмани амалга оширган.



