"Вест Хэм" қишдаёқ Чичарито билан хайрлашмоқчи

Tolibjon Qosimov
11 янв 2018
"Вест Хэм" ҳужумчиси Хавьер Эрнандес жорий трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.

Буни "Sky Sports" тасдиқлади. Манбанинг маълумотига кўра, "болғаурарлар" раҳбарияти маошлар учун сарфланадиган ҳаражатларни камайтирмоқчи. Бундан мақсад - таркибни кучайтириш учун қўшимча пул тежаш. Чичарито ҳафтасига 130 минг фунт билан жамоанинг энг кўп маош олувчи ўйинчиси ҳисобланади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sky Sports