Виллаш-Боаш: "Оскарда йирик клубларга ўтиш имконияти бор"

Aslanov Jasurbek
12 янв 2017
"Шанхай СИПГ" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Оскарнинг Хитой клубига ўтиш аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

"ОСкар "Шанхай" билан шартнома тузиши Хитой футболи учун катта аҳамиятга эга. У 25 ёшида Хитой Суперлигасига ўтди. Ҳали унда йирик клубларга ўтиш имконияти бор.

Хитой бозори одатда 27 ёки 28 ёшли юлдузларни таклиф қилади. Оскарни "Шанхай"га жалб қилганимиз учун Хитой футболи биздан миннатдор бўлиши керак" - дейди Виллаш-Боаш.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: DSP