Виллиан янги клубга ўтишга яқин

Alisher
11 июл 2020
"Челси" ҳужумчиси Виллиан "Тоттенхэм"га ўтишга яқин.

Хабарларга кўра, 31 ёшли бразилиялик футболчи "шпорлар" билан келишувга эришди.

"Челси" эса ўйинчига янги шартнома таклиф қилган, аммо томонлар келишувга эриша олишмаган ва форвард жамоадан эркин агент мақомида кетади.

Виллиан жорий мавсум "Челси" сафида 43та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 9та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun