Виталий Левченко: "Сиз "Нефтчи" бош мураббийимисиз?"

Narzulla Saydullayev
16 jun 2024
Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сурхон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда рақиб дарвозасига 2 та гол уришимиз мумкин эди. Аксинча, ўз дарвозамиздан ёш болаларча хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда рақиб чуқур ҳимояланди, қанотлар орқали ҳужумларни ривожлантиришга ҳаракат қилдик.

- Нсунгусу Эффионг алмаштирилишига сабаб нима бўлди?


- Унинг ўйинини кўрган бўлсангиз, хатоликларга йўл қўйди. Якка курашларда рақибга бой берди, ҳужумдаги фаоллиги кўзга ташланмади. Сиз жамоа бош мураббийимисиз? Бош мураббий бўлсангиз, шундай қарор қабул қилишингиз мумкин. Биз ундаги камчиликларни кўрдик ва алмаштирдик.

- Иккинчи бўлимда жамоа асосан қисқа узатмаларга таяниб ўйнади. Бу сизнинг кўрсатмангиз эдими?


- 11 киши ҳимояда ўйнаган жамоага бошқа қандай услуб қўллаш мумкин? Иккинчи бўлимда захиралар орқали қанотлардаги фаолликни оширдик. Қисқа узатмалар орқали кўпроқ вазият яратишга уриндик, бироқ рақиб чуқур ҳимоявий услубда ўйнади.



Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Shuxrat Nabiyev
16 jun 2024
Сан хам куп уйниларга чукур химояга утгансан
Холмирзаев Комил
16 jun 2024
ХАР КИМ АЙБНИ УЗИДАН КИДИРИШ КЕРАК ДАРВОЗАБОН БУЛМАСА ГОЛ УРАРДИК ДЕМАБСАНДА БУ УСЛУБ САНГА БЕГОНА ЭМАС
Азим Исмаилов
16 jun 2024
Тожикистон фф дан бош мураббийликка таклиф тушган агар нефтчини езги трансфери ухшамаса у клубдан кетар экан
Кодиржон Жалилов
16 jun 2024
Буниям остоновкаси якинми дейман савол беришса ламатса килишди бошлабти олдин узини куйдай ювош тутарди
Azam M
16 jun 2024
Ўрисда барибир, осмонда. Кўтига тепиб ишдан ҳайдаш керак