Влашич А Серияга йўл олиши мумкин

Alisher
20 июл 2020
ЦСКА ярим ҳимоячиси Никола Влашич фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда.

Хорватиялик ўйинчининг вакиллари Влашичнинг хизматларини "Наполи"га таклиф этишган.

ЦСКА футболчи учун 15 миллион евро талаб қилмоқда, ўйинчининг янги клубидаги маоши йилига 1,5 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Футболчи жорий мавсум РПЛ доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассист қайд этди.


Манба: metaratings.ru


AlisherМуаллиф
Манба: