Хайнце "Ньюэллс Олд Бойз"ни бошқаради

Оқил Абдубарноев
26 окт 2022
"Ньюэллс Олд Бойз" бош мураббийи лавозимига Габриэль Хайнце тайинланганини эълон қилди.

“Биз мамнуният билан хабар қиламизки, Габриэль Хайнце жамоамизнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди”, — деб ёзади клуб расмий Твиттер саҳифасида. Шартнома шартлари кўрсатилмаган.

Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси футболчилик фаолиятини айнан "Ньюэллс Олд Бойз"да бошлаган, кейинроқ Европада ПСЖ, “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” каби жамоаларда ўйнагач, яна ўз ватанига қайтганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/Newells