Хожсон Варди Евро-2016га қадар кейинги клубини танлашини хоҳлаяпти
Aslanov Jasurbek
7 июн 2016
Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон "Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди Европа чемпионатига қадар келажаги борасида бир қарорга келишини истамоқда.
Маълумотларга кўра, Хожсон футболчилар бор эътиборини турнирга қаратишини хоҳлаяпти ва Вардидан тезроқ якуний қарор қабул қилишни талаб қилмоқда.
Олдинроқ "Арсенал" Вардини 23 млн. евро эвазига харид қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.