Манбага кўра, “Манчестер Сити” “Боруссия Д” форварди Эрлинг Холандни ёзда ўз сафига қўшиб олади. Норвегияликнинг товон пули 63 млн фунтни ташкил этиши айтилмоқда. Холанднинг агент Мино Райолага кетадиган маблағ билан бирга трансфер 100 млн еврога баҳоланмоқда.
Шу тариқа, “шаҳарликлар” Эрлинг учун курашда “Реал”, “Барса” ҳамда ПСЖни ортда қолдирди.
Футболчининг отаси Альф-Ингенинг “Сити”да 3 йил ўйнагани ҳам 21 ёшли ҳужумчининг “Этиҳад”да ўйнашига ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Изоҳлар