Хонда ғаройиб кўрсаткич қайд этди

“Ботафого” ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда клублардаги фаолияти мобайнида 100-голини киритди.

У  “Бангу” жамоасига (1:1) қарши беллашувда рақиб дарвозасига гол урди.

A Bola нашрининг хабарига кўра, 33 ёшли японияли футболчи ғаройиб кўрсаткичга эришди.  У ер юзидаги олтита қитъанинг деярли барчасида (Антарктидадан ташқари) тўп тепиб, гол уришнинг уддасидан чиққан илк футболчига айланди.

Хонда ўз фаолиятида давомида энг кўп голни ЦСКА таркибида киритган (28). 26 та голни у Нидерландиянинг “ВВВ-Венло” клуби сафида урган. Қолган голлар қуйидаги жамоаларда киритилган: “Нагоя Грампус” (13), “Пачука” (13), “Милан” (11), “Мельбурн Виктори” (8) ва “Ботафого” (1). Япония терма жамоаси сафида у 98 та учрашувда майдонга тушиб, 37 та гол уришнинг уддасидан чиққан.


Манба: A Bola