

Жамоа мураббийлар штаби ушбу ҳолатни билган ҳолда футболчини майдонга ташлаган, лекин энг муҳим вазифаларни юкламаган.
Футболчи буни тўлиқ тушунган. Шу сабабли яна даволаниш жараёнини бошлаган. Агарда оғриқлар сақланиб қолса, Ямал хирургик амалиётларга рози бўлишига тўғри келади. Лекин ҳозирча бу вариант кўрилмаяпти.
Ямал сентябрь ойида жароҳат олиб, бир қанча баҳсларни ўтказиб юборганди. Кейинчалик яна ушбу муаммоси футболчини безовта қилди.
Маълумот учун, Ямал ушбу мавсумда "Барселона" таркибида 8 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 5 ассист қайд этди.



