"Яраланган қуш". Ҳаваскорларга мағлуб бўлган "Аякс" мухлисларга пулларини қайтариб беради

Mirjalol Normatov
24 dec 2023
21 декабрь оқшомида "Аякс" мамлакат кубоги 2-раундида ҳаваскорлар жамоасига мағлуб бўлди.

"Яраланган қуш" мисоли ҳамон парвоз қилаётган "Аякс" мавсумни яхши бошлай олмаганди. Эредивизиядаги дастлабки 6 ўйиннинг 5тасида мағлуб бўлган амстердамликлар сўнгги ўрингача тушиб кетганди. Бироқ кейинчалик ўзига келган кетма-кет 5 ғалабага эришиб, турнир жадвалида 5-ўрингача кўтарилиб олганди.

Бироқ "Аякс" Нидерландия Кубоги 2-босқичида мамлакатнинг учинчи дивизиони вакили, ҳаваскорлардан ташкил топган "Херкулес" жамоасига мағлуб бўлди. Клуб  ушбу учрашувда жамоани қўллаб-қувватлаш учун борган барча мухлисларнинг йўл ҳаражатлари пулларини қайтариб беришини маълум қилди.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Ma'rufjon Xalilov
24 dec 2023
Ҳар ҳолда ор номус, уят бор экан. МЮ билан Челси ҳам ўрнак олса бўларкан.
Тож
24 dec 2023
Геркулес жамоаси бир пайтлар олий двизионда ўўйнаганди.