Ёрқин Назаров Германиядаги Халқаро мураббийлик курсларида иштирок этади

Narzulla Saydullayev
7 aug 2015
Германия Футбол иттифоқи (DFB) 2015 йил 7 сентябрдан 25 сентябргача Ҳеннеф шаҳридаги спорт мактабида ўзининг анъанавий Халқаро мураббийлик курсларини ташкиллаштиради.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланадиган мазкур курслар инглиз тилида олиб борилади. Семинарлар мазмунан DFB томонидан бериладиган A ва "B категорияли лицензияларга мос келади ва футбол назарияси ва амалиётининг турли аспектларини ўз ичига қамраб олади. Германия Футбол иттифоқи (DFB) ҳар йили бутун дунёдан 30 нафар мураббийни ушбу курсларга таклиф қилади ва уларни Миллий футбол федерациялари билан ҳамкорликда танлаб олади.

Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Найтҳарт Ҳёфер-Виссинг 2015 йил 6 август куни Бунёдкор футбол академияси мураббийси Ёрқин Назаровни қабул қилди. У DFBнинг жорий йилдаги Халқаро мураббийлик курсларида Ўзбекистон номидан иштирок этади.

Ёрқин Назаровни музкур курсларда иштирок этиши билан табриклар экан, элчи спорт соҳасининг Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди ва Ҳеннефдаги мураббийлик курсларида оладиган билимлари мураббийга Ўзбекистоннинг бўлажак футбол юлдузларини тайёрлашда самаради ёрдам беришига умид билдирди.




Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Kokand city
7 aug 2015
Yorqin aka nazarovni uqishni muvaffaqiyatli yakunlab yurtimizning kuchli murabbiylaridan biri bulishlarini va kelajakda tirishqoq shogirdlarni uzbekiston turli terma jamoalariga etishtirib beradilar deb umid qilamiz
maxkamjon
7 aug 2015
Еркин ва Дилмурод Назаровлар жуда чаккон хужумчи булганлар, узларига ухшаган уйинчилар тарбиялашида ушбу тажрибалар аскотади албатта. Укишларига муваффакият.
jizzax_so'g'diyona
7 aug 2015
Ёркин сиздан илтимос уша укитаётган немис мутахасисларидан бирини бирга опкелин.