Ёрқин Назаров "Сурхон"да иш бошлади

Aslanov Jasurbek
3 сен 2021
"Андижон"дан кетган мураббий "Сурхон"да.

Кўпчилик футбол муҳлисларига яхши таниш бўлган мутахассис Ёрқин Назаров "Сурхон" футбол клубида техник директор сифатида иш бошлади. Тажрибали мураббий биринчи давра давомида дастлаб "Андижон"да ёрдамчи сўнг бош мураббий сифатида фаолият олиб борганди. Бунга қадар "Бунёдкор" академиясида,"Шўртан" клубида бош мураббий, "Бунёдкор" асосий таркибида Вадим Абрамовга кўмаклашган, ҳамда "Бунёдкор-2" жамоасини бошқарганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати