

Кеча футболчининг қон таҳлили ижобий натижа берган ва у COVID-19 га чалинганлиги тасдиқланган.
“Футболчида ҳеч қандай симптомлар кузатилмаяпти, у соғлом ва “ўзини яккалаш тарзи” амал қилади”, дея таъкидланган клуб матбуот хизмати хабарида. Юмтити билан алоқада бўлган барча инсонлар ҳам коронавирус учун тест топширишади.
Икки кун илгари “Барселона”нинг бошқа бир ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо ҳам ушбу касалликка чалинганлиги ҳақида хабар берилганди.



