

Турин клуби 28 ёшли аргентиналик футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишга тайёр, бу ҳақда журналист Ромео Агрести хабар бермоқда.
Икарди ПСЖга "Интер"дан ўтганди. 28 ёшли ҳужумчи француз жамоаси таркибида барча мусобақаларда 66та ўйинда майдонга тушиб, 35та гол ва 10та ассист қайд этди.
Аргентиналик ҳужумчининг француз клуби билан тузган амалдаги шартномаси яна уч мавсумга мўлжалланган.



